Кейт Мидлтон ва шаҳзода Уильям иккинчи бор ота-она бўлишади

ШОУ-БИЗНЕС 08.09.2014, 16:52
Кейт Мидлтон ва шаҳзода Уильям иккинчи бор ота-она бўлишади

Герцогиня Кейт Мидлтон иккинчи фарзандига ҳомиладор. Бу янгилик Британия қироллиги оиласи аъзолари томонидан тасдиқланди, дея хабар беради spletnik.ru нашри.

Кейт Мидлтон эндиликда оилавий ва бошқа тадбирларда иштирок эта олмайди. Чунки аввалги ҳомиладорликдаги сингари у токсикоздан қийналмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Уильям ва герцогиня Кейт Мидлтонларнинг биринчи фарзанди шаҳзода Георг Александр Луи ўтган 2013 йилнинг 22 июлида дунёга келган.

У туғилиши билан дунёнинг энг машҳур гўдакларидан бирига айланишга улгурди. Кейт Мидлтоннинг кўзи қачон ёриши борасидаги маълумотлар яқин орада маълум қилиниши кутилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1