АсосийDunyo

Британиялик рассом ўқиганда қораядиган китобни яратди

Британиялик рассом Камилла Лепруст антиқа бир китоб ихтиро қилди. Китобни ўқиш учун варақланган вақтда китоб бетлари қорая бошлайди. Ушбу ихтиро 2014 йилнинг 26-28 сентябр кунлари ҳар йилги London Art Book Fair китоб ярмаркасида намойиш этилади. Бу ҳақда lenta.ru нашри хабар беради.

Маълумотларга кўра, рассом ушбу китобни яратишда махсус термоқоғоздан фойдаланган. Ихтиро қилинган китоб 4 соат ичида ўқиб бўлиниши шарт. Акс ҳолда китобнинг барча варақлари қорайиб, ёзувлар ўча бошлайди.

Китобнинг устки қисми ҳам антиқа равишда дизайн қилинган. 

    Бошқа янгиликлар