Бош вазир Шахрисабздаги тайёргарлик ишларини кўздан кечирди

МАДАНИЯТ 04.09.2018, 09:33
Бош вазир Шахрисабздаги тайёргарлик ишларини кўздан кечирди

2018 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шаҳрисабз шаҳрида 6-10 сентябрь кунлари ўтказиладиган Халқаро Мақом санъати Анжуманига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Халқаро миқёсдаги тадбирга тайёргарлик ишлари кенг кўламда олиб борилаётганлиги билан бирга, мутасадди раҳбарларга қўшимча вазифа ва топшириқлар берилди.

Бош вазир томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудларидан ташриф буюрган ташкилотчилар ўзининг тарихи ва маданиятини намойишида миллийлик ифорини тараннум этувчи экспозицияларини кўпайтириш вазифалари топширилди. Шу билан бирга, ҳудудга мос таомлар турларини тайёрлаш ва меҳмонларнинг тановвул қилиниши кўзда тутилди.

Танишув давомида анжуманнинг чет эллик иштирокчилари учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир доирасида уларнинг Қашқадарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, удумлари билан яқиндан танишиш мақсадида, ушбу вилоятда жойлашган тарихий обидалар, қадамжолар ва зиёратгоҳларга ҳам ташрифлари режалаштирилган.

Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган Яккабоғ туманидаги Хўжаи Илғор қишлоғи, Китоб туманидаги Ҳазрати Башир зиёратгоҳи, Чироқчи туманининг Чияли қишлоғи ва бошқа бир қатор маданий мерос объектлари шулар жумласидандир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1