Sevimli

Япониядаги “Фанфон” тайфуни ҳамон давом этмоқда

ДУНЁ 06.10.2014, 19:11
Япониядаги “Фанфон” тайфуни ҳамон давом этмоқда

6 октябрь куни эрталаб Япониянинг Хамамацу ва Сидзуоке шаҳарлари кучли “Фанфон” тайфуни ёпирилди. Бу ҳақда euronews.com хабар беради.

Хукумат вакиллари Хамамацу ва Сидзуоке ҳамда Айти, Миэ, Яманаси,Тиба, Канагава перефектуралари аҳолисига ўз уйларини тарк этишни маслаҳат берган. “Фанфон” сўзининг маъноси ҳайвон демакдир. Кучли ёмғир ва шамол билан бир сонияда 45 метргача эсаётган ушбу тайфуннинг баландлинги 11 метрдан ҳам ошмоқда.

Тахминларга кўра, бир неча соатлар ичида “Фанфон” шаҳарнинг марказий кўчаларини эгаллаши мумкин. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, айни вақтда мамлакатда 600 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган, баъзи жойларда тез юрар поездларнинг қатнови тўхтатилган.

Ҳозирча тайфун оқибатида 6 кишининг қурбон бўлгани,  20 дан ортиқ кишининг турли тан жароҳатларини олганликлари хабар қилинмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21.79° ясно
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1