Индонезияда кетма-кет рўй берган табиий офатлар мамлакат аҳолисини танг аҳволга солиб қўйди, дея хабар берди Рентв нашри.
Шу сабабли Буюк Британия ҳукумати Индонезияга гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилган. Биринчи бўлиб фалокат ўчоғи бўлган Сулавеси оролига озиқ-овқат маҳсулотлари юборилган. Шундан сўнг сув тозалаш қурилмалари, чодирлар ва шу каби маиший жиҳозлар юборилди. Умумий ҳисобда эса 3 миллион фунт миқдорида ёрдам ажратилган.






