1

Маҳалла фуқаролари йиғини раиси пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 20.10.2018, 13:04
Маҳалла фуқаролари йиғини раиси пора билан қўлга тушди

Шу йилнинг 15 октябрь куни фуқаро М.М. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Унда Қибрай туманида жойлашган “Боғишамол” маҳалла фуқаролари йиғини раиси Х.М. унга уй-жой кадастр бўлимига тақдим қилиш учун нотурар жой бўйича маълумотномани ёзиб бериш эвазига 1 млн. 500 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида талаб қилаётганлигини маълум қилган. 2018 йил 16 октябрь куни Тошкент вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Қибрай тумани прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.М. ўз хизмат хонасида фуқаро М.М.дан 1 млн. 500 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қибрай тумани бўлими томонидан Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1