Франциянинг Марсел шаҳри кўчаларида минглаб одамлар норозилик намойишларига ўтказиш учун йиғилишди, дея хабар қилди Сегодня нашри.
Улар шаҳар маъмуриятини 8 кишининг ўлимида айблашмоқда. Намойишчилар ўтган ҳафта 2 та бинонинг қулагани учун Марсел ҳокими айбор эканини таъкидлаб, уни истеъфога кетишини талаб қилишмоқда. Одамлар шаҳар маъмурияти биноларнинг авария ҳолатида эканидан хабардор бўлиб ҳам бунга қарши чора кўрмаганидан ғазабда. Намойишчилар бу воқеа учун кимдир жавоб бериши керак, деб ҳисоблашмоқда.






