Италиянинг Болония шаҳрида метеорологлар ва иқлимшунос олимлар иштирокида саммит бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди ТАСС нашри.
Унда Европанинг турли мамлакатларидан келган соҳа мутахассислари иштирок этишмоқда. Мазкур тадбир доирасида об-ҳавони коэффицентлари ва ҳаводаги ўзгаришларни тахмин қилувчи янг қурилмани яратиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Суперкомпьютер деб номланаётган мослама ёрдамида ҳавонинг камида 3 ҳафталик прогнозини тақдим этилиши кутилмоқда. У сув тошқинлари ёки ҳарорат кўтариладиган ҳудуд ва жойни аниқ кўрсатиб беради.






