АсосийDunyo

Буркина-Фасода қуролли ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

'Буркина-Фасода қуролли ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Буркино-Фасонинг шимолий қисмида қуролли ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Ҳодиса 1 январь куни содир бўлган. Номаълум шахслар олти кишини ўлдирган. Уларнинг орасида қишлоқ оқсоқоли ва унинг ўғли ҳам бўлган. Мазкур жиноятга жавобан маҳаллий аҳоли Фульбе (Peuhl) элатига мансуб етти кишини ўлдиришган.

Қуролли ҳужумдан кейин вазиятни барқарорлаштириш учун воқеа жойига хавфсизлик кучлари ходимлари етиб келди.

    Бошқа янгиликлар