Айни кунларда Грецияда ноқулай об-ҳаво оқими кузатилмоқда, деб хабар бермоқда News.day.az нашри.
Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида кучли қор ёғиши ҳамда совуқ ҳарорат ҳукм сурмоқда. София номли циклон бир нечта вилоятларни эгаллаб олган бўлиб, у тобора шиддатли тус оляпти. Ҳукумат одамлардан иложи борича уйдан чиқмаслик ва узоқ сафарга бормасликни сўраган. Метеорология соҳаси вакиллари совуқ циклон ҳафта сўнгига қадар давом этишини маълум қилишган.






