АсосийDunyo

Европада кучли қор бўронлари кузатилмоқда

'Европада кучли қор бўронлари кузатилмоқда 'ning rasmi

Европанинг бир қатор мамлакатларида кучли қор бўронлари кузатилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Хусусан, Австриянинг Алп тоғларида деярли бир хафтадан буён давом этаётган бўрон оқибатида яна 3 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Улар германиялик чанғичилар бўлиб, кўчки ҳақида огоҳлантиришларга қарамай, тоғли ҳудудга келишган. Айни вақтда ҳудуддаги деяри барча автомагистралларда транспорт қатнови тўхтаган. Одамлар ҳамон ташқи дунёдан узилганича қолмоқда. Маълумотларга кўра, ҳафта сўнггида тинимсиз қор ёғиши оқибатида яна бир неча бор кўчкилар рўй бериши мумкин.

    Бошқа янгиликлар