1

2014 йилнинг дастлабки 9 ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» орқали юк ташиш 7 фоизга ўсди

ЖАМИЯТ 01.11.2014, 10:23
2014 йилнинг дастлабки 9 ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» орқали юк ташиш 7 фоизга ўсди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси кенгаши жорий йилнинг тўққиз ойида компаниянинг ишлаб чиқариш ва молия соҳаларида олиб борган фаолиятини кўриб чиқиб, тузилма бўлинмаларининг куз-қиш мавсуми учун тайёрлиги масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания ахборот хизмати хабар бермоқда.

2014 йилнинг январь — сентябрь ойларида миллий авиакомпания самолётларида юк ташиш кўрсаткичи 7,1 фоизга ўсиб, почта ҳамда пулли юклар билан биргаликда 32 минг тоннани ташкил этди.

Қайд этилишича, узоқ хорижга юк элтиш кўрсаткичи 2013 йилнинг дастлабки тўққиз ойига нисбатан 17,6 фоизга ошган бўлса, МДҲ давлатларига юк етказиш 22,4 фоизга, маҳаллий йўналишлар бўйича эса 13,4 фоизга ўсган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1