1

Тошкентда Auto&Parts автомобиль саноати кўргазмаси ўтказилади

ЖАМИЯТ 08.11.2014, 09:58
Тошкентда Auto&Parts автомобиль саноати кўргазмаси ўтказилади

12—14 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да «Автомобиллар, бутловчи қисмлар, сервис ускуналари — Auto&Parts Uzbekistan» 10-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ITE Uzbekistan матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу кўргазма Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидаги автомобиль саноати ишлаб чиқарувчилари ва дистрибьюторлари, етказиб берувчилари ва истеъмолчилари фаол ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун тўпланадиган жойдир.

Кўргазмада енгил, юк ва махсус автомобиллар, қишлоқ хўжалик техникаси, қўриқлаш тизими ва сигнализация, интерьер — тизимлар ва модуллар, тюнинг, аксессуарлар ва бошқалар намойиш этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1