Боливияда кетма-кет 2 та ер кўчкиси содир бўлди, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.
Ҳодиса оқибатида умумий ҳисобда 16 киши қурбон бўлган. Фалокат пойтахт Ла-Паз яқинида рўй берди. Ярадорлар сони эса тахминан 50 нафар экани қайд этилмоқда. Кўчкилар автомобиль йўлида рўй берди. Натижада бир қанча транспорт воситалари пайдо бўлган чуқурга тушиб кетган. Мазкур табиий офатга минтақада кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик сабаб бўлмоқда. Айни вақтда Боливия об-ҳавони ўрганиш хизмати айрим жойларда хавфнинг сариқ даражасини эълон қилган.