Мисрда Европа Иттифоқи ва Араб давлатлари лигасининг биринчи қўшма саммити бўлиб ўтмоқда.
"Барқарорликда инвестиция қилиш" шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда 50 га яқин мамлакатларнинг раҳбарлари, ҳукумат вакиллари хамда ташқи ишлар вазирлари иштирок этишаяпти.
Саммит иштирокчилари томонидан минтақавий низолар, терроризмга қарши кураш, иқлим ўзгариши, миграция каби масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.






