АсосийЖамият

54 млн 600 минг сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди (видео)

Амалдаги тартибларга мувофик биологик фаол қўшимчалар Соғлиқ...

Амалдаги тартибларга мувофик биологик фаол қўшимчалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан руйхатга олиниши ва белгиланган тартибда сертификатланиши талаб этилади. Бу турдаги товарларнинг сифати кафолатланмаган тарзда ички бозорга кириб бориши юртдошларимиз саломатлиги учун салбий оқибатларнн келтириб чиқариши мумкин.

Яқинда Тошкент шахар божхона бошқармасининг Контранбанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари йирик миқдордаги биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасини фош қилишди. Пойтахтимизнинг Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролардан бири 7 турдаги 840 дона биологик фаол қўшимчаларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади. Мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 54 млн 600 минг сўмни ташкил қилар экан.

Мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар сирасига озиқ- овқатлар, парфюмерия ва гигиеник воситалари ҳам киради. Аммо, бу турдаги товарларни божхона назоратидан четлаб олиб киришга уринаётган шахсларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра мўмай даромад кўпрок қизиқтирадиган кўринади.

Ана шундай шахслардан бири фуқаро Нуржигитованинг қинғир қилмишларига Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йул чегара божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилди. “Уфа-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди орқали республикамизга кириб келар экан, ушбу шахс умумий қиймати салкам 55 млн. сўмни ташкил қилувчи 140 турдаги 985 дона парфюмерия моллари, 121 дона аёллар гигиеник воситалари, шунингдек, қуруқ чой, конфет ва болалар озуқаларини тижорат мақсадида декларацияламаган ҳолда олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.


    Бошқа янгиликлар