Япониянинг меросхўр шаҳзодаси Нарухито мамлакат императори лавозимига киришди, дея маълум қилди Day.Az нашри.
Амалдаги император Акихито ўз лавозимидан воз кечганидан сўнг унинг ўғли шаҳзода Нарухито мамлакат императори деб эълон қилинди.
Шу билан бирга, Японияда янги монархнинг тахтга ўтириши муносабати билан Рейва (“Гўзал уйғунлик”) эраси бошланди.
Бундан аввал эса Токиода Акихитога “дзёко”, яъни “фахрли император” унвони топширилди.
Нарухито Токиодаги “Гакусюин” ҳамда Оксфорд университетларини тамомлаган. Унинг турмуш ўртоғи 55 ёшли Масако эса Токио университетида таҳсил олган. Янги императорнинг 2001 йили таваллуд топган Айко исмли қизи бор.






