АсосийJamiyat

Эндиликда истеъмол қилинган табиий газ учун маълумотни Telegram-бот орқали билишингиз мумкин

'Эндиликда истеъмол қилинган табиий газ учун маълумотни Telegram-бот орқали билишингиз мумкин 'ning rasmi

«Ўзтрансгаз» АЖ Мажбурий ижро ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда истеъмол қилинган табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорлик тўғрисида жамоатчиликка тўлиқ маълумот олиш учун «Telegram-бот»ни ишга туширди.

Буни амалга ошириш учун Telegram мессенжерига кириб, @MIBInformerBot бўлимини танлаш керак. Сўнгра телефон рақамингизни киритинг ва «газ» қисмини танланг, шахсий ҳисоб рақами билан газ ҳисоблагичдаги кўрсаткични юборишинг.

Telegram-бот истеъмолчининг сўровига кўра бир неча сония ичида қарздорлик ҳақида маълумотни тақдим этади.

Ушбу қулайлик фуқароларга уйларидан туриб истеъмол қилинган коммунал хизматлар ҳақида маълумотлар эга бўлиш имконини яратиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширишларига ёрдам беради.

«Ўзтрансгаз» АЖ истеъмолчиларни яратилган «Telegram-бот»дан самарали фойдаланишга ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашга ундайди.

    Бошқа янгиликлар