my5
all

Гвардиола Моуриньони ортда қолдирди

СПОРТ 13.05.2019, 01:49
1068
Гвардиола Моуриньони ортда қолдирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси билан Англия Премьер-лигасида ғолиб бўлди.

Шу тариқа испаниялик мутахассис ўзининг 26-совринини қўлга киритди ва совриндор мураббийлар орасида Жозе Моуриньони ортда қолдирди. 48 ёшли мураббий бу борада Луис Фелипе Сколари ва Жок Стейн билан тенглашиб олди.

Ундан олдинда фақатгина сэр Алекс Фергюсон (49), Мирча Луческу (32), Валерий Лобановский (30) ва Оттмар Хитцфельд (28)лар бормоқда.

Қайд этиш жоиз, Гвардиола 18 май куни "шаҳарликлар" билан Англия кубоги финалида "Уотфорд"ни мағлуб этса, энг совриндор мураббийлар қаторида 5-ўринга кўтарилиб олади.

Маълумот учун, Пеп "Барселона" билан 14, "Бавария" билан 7 ва "Сити" билан 5 та титулни қўлга киритган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49