1

МИБ директори Тошкент вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда

ЖАМИЯТ 15.05.2019, 15:55
МИБ директори Тошкент вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратхўжаев Тошкент вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 май куни Бекобод шаҳардаги Мажбурий ижро бюроси бўлими биносида вилоятнинг Бекобод, Бўка, Нурафшон ва Ўрта-Чирчиқ туманлари ҳамда Бекобод шаҳар аҳолисини, шунингдек 14 май куни эса Оҳангарон туманида Ангрен, Оҳангарон,Олмалиқ шаҳарлари, Пискент ҳамда Оҳангарон туманлари аҳолисини қабул қилди.

Учрашувларда Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбарияти иштирок этди. Тадбирлар давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, масъул ходимлар иштирокида назоратга олинмоқда.

Бюро директори Б.Б.Қудратхўжаевнинг Тошкент вилоятидаги сайёр қабуллари 17 май куни Бўстонлиқ тумани ҳамда 18 май куни Янгийўл шаҳрида давом эттирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1