Мисрнинг EgyptSat-A сунъий йўлдоши тарихда илк бор Ер сайёрасининг сиртини 4К форматида юқори аниқликда суратга олишга муваффақ бўлди, деб хабар берди Тренд нашри.
Тизим олинган тасвирларни қайта ишловчи 6 та видеокамерадан иборат. Тақдим этилган видеода Ўртаер денгизи ва Қизил денгизни юқоридан олинган тасвирини ултьра юқори аниқликда кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, EgyptSat-A Россиянинг “Энергия” компанияси томонидан Миср учун ишлаб чиқилган.