Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича биринчи глобал конференция бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Бугунги кунда журналистика энг хавфли касблардан бири бўлиб қолмоқда. ОАВга бўлган ишонч эса ҳозирда бутун дунё бўйлаб жуда паст даражага тушиб кетган. Бунга эса нотўғри маълумотларнинг тарқатилиши, давлат томонидан ОАВ нинг назорат қилиниши сабаб бўлмоқда. Мазкур конференция Буюк Британия ва Канада ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда “Буюк Британия мисолида ОАВ га ишонч”, “Журналистлар хавфсизлигини таъминлашда- халқаро ташкилотларнинг роли”, “Аёл журналистлар хавфсизлиги”, “Муаммоли вазиятларда ОАВ эркинлигини қўллаб- қувватлаш”, “Дин ва ОАВ” каби мавзулар муҳокама этилмоқда.
Конференциянинг асосий сессиялари хавфсизлик масалаларига бағишланган бўлиб, шу билан бирга ОАВни молиялаштириш, турли минтақаларда сўз эркинлиги муаммолари, журналистиканинг янги форматлари бўйича ҳам учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Printworks конференц-марказида бўлиб ўтаётган конференцияда Буюк Британия ва Канада ташқи ишлар вазирлари нутқ сўзлашди.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...