Ҳиндисонда кузатилаётган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 нафар кишига бориб етди. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар берди.
Жорий йилги тошқинлар сўнгги йиллардаги энг кучли табиий офат сифатида эътироф этилмоқда. Мамлакатнинг Керала, Карнатака ва Махараштра штатларида кучли тошқинлар ва кўчкилар сабаб минглаб одамлар ўз уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишди. Ушбу ҳудудларда ҳамон эвакуация ишлари давом этмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда эсаётган кучли шамол қутқарув ишларини олиб боришга халақит бермоқда.
Айниқса Керала штатидаги вазият кескинлиги айтилмоқда. Сўнгги икки кун мобайнида бу ерда 80 дан ортиқ кўчкилар рўй берди. Ноқулай об- ҳаво шароити туфайли бир қанча округларда хавфнинг энг юқори қизил даражаси ҳамон сақланиб турибди. Кочин халқаро аэропорти дам олиш кунлари ишламади. Махараштра штатининг бир қатор ҳудудларида поездлар қатнови тўхтатиб қўйилган. Мутасаддиларнинг фикрича поездлар ҳаракати фақатгина икки ҳафтадан сўнг тикланиши мумкин.