АсосийЖамият

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва автоташувчилар диққатига!

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қ...

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси томонидан маълум қилинишича, 2019 йилнинг 16 июлидан бошлаб, Қозоғистоннинг “Б.Конысбаева” чегара-ўтказиш пунктида қайта қуриш ва кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва автоташувчилар товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда ўзбек-қозоқ чегарасида жойлашган бошқа муқобил ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Маълумот учун: Қозоғистоннинг “Б.Конысбаева” чегара-ўтказиш пункти Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара-ўтказиш пунктига туташ ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар