1

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

ЖАМИЯТ 18.08.2019, 00:37
Теглар: Фото
Мустақиллик байрамида  неча кун дам оламиз?

Президент фармони билан Мустақиллик байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 2 кун дам олади.

Президентнинг "2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига кўра мустақиллик байрамида неча кун дам олиниши белгиланган. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Ҳужжатга кўра:

ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар — 31 августдан 3 сентябргача (4 кун);

ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар — 1−2 сентябрь кунлари (2 кун) дам олади.

Хусусан:

31 август (шанба) — календар бўйича дам олиш куни (6 кун ишлайдиганлар учун иш куни);

1 сентябрь (якшанба) — ишланмайдиган байрам куни;

2 сентябрь (душанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;

3 сентябрь (сешанба) — 7 сентябрь, шанбадан кўчирилган дам олиш куни (6 кун ишлайдиганлар учун иш куни).

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1