АсосийБУ ҚИЗИҚ

Мальта OpenAI билан тарихий ҳамкорликни эълон қилди

Мальта мамлакатнинг барча фуқароларига ChatGPT Plus’дан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконияти берилади.

'Мальта OpenAI билан тарихий ҳамкорликни эълон қилди'ning rasmi

Лойиҳа доирасида Мальта университети томонидан тайёрланган сунъий интеллект саводхонлиги курси жорий этилади. Ушбу курс орқали фуқаролар AI нима эканини, унинг имкониятлари ва чекловларини ҳамда уни уйда ва ишда масъулият билан қандай қўллашни ўрганадилар. Курсни муваффақиятли якунлаган иштирокчилар ChatGPT Plus’дан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Дастур май ойида бошланади ва Мальта Рақамли Инновациялар Идораси томонидан бошқарилади. У фақат Мальтадаги фуқароларни эмас, балки хорижда яшовчи малталарни ҳам қамраб олиши мумкин.

Ташаббус доирасида давлат ва OpenAI сунъий интеллектни аҳоли ҳаётига кенг жорий қилиш, таълимни ривожлантириш, иш жараёнларини енгиллаштириш ва ижодий имкониятларни оширишни мақсад қилган. OpenAI бу моделни бошқа давлатлар учун ҳам намуна сифатида кўрмоқда.

    Бошқа янгиликлар