1

70 миллион сўм тўлаган алиментчи отанинг хорижга чиқиш ҳуқуқи тикланди

ЖИНОЯТ 11.09.2019, 13:10
70 миллион сўм тўлаган алиментчи отанинг  хорижга чиқиш ҳуқуқи тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 02.05.2018 йилги ижро варақасига асосан, қарздор Ю.Т.дан ундирувчи Т.Т. фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун то у вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақива бошқа даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳужжати бўйича ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган. Шундан сўнг ота ўзи ва яқин қариндошлари томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.

Шу билан бирга давлат ижрочисининг қарорига асосан, Ю.Т.нинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи чекланган. Қарздор Мажбурий ижро бюросигахорижга чиқиш ҳуқуқини тиклаш учун мурожаат қилди. Бунинг эвазига фарзанди таъминоти учун тўловга тайёрлигини билдирди.

Шундан сўнг алиментчи ота Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини қайта тиклаш мақсадида, фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган01.02.2026 йилга қадар жами 70 миллион 264 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1