АсосийJinoyat

ИИББ бесоқолбозлик билан боғлиқ қотиллик ҳақида маълумот берди

'ИИББ бесоқолбозлик билан боғлиқ қотиллик ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси 25 ёшли фуқаро Ш.Х. ўлими бўйича расмий маълумот берди. Норасмий хабарларга кўра, ушбу қотиллик бесоқолбозлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ИИББ хабарига кўра, қотил О.Ю. ушланган ва айбини тан олган. У Олмазор туманида яшовчи 28 ёшли фуқаролиги айтилган.

Унинг кўрсатмаларига кўра, иккови «Вконтакте» тармоғи орқали танишишган, кейинроқ, 11 сентябрда эса О.Ю. Юнусобод туманидаги Ш.Х.нинг ижара хонадонига меҳмонга борган. Ўша пайтда иккаласи жанжаллашган, сабаби номаълум. Натижада О.Ю. пичоқ билан Ш.Х. бир неча жойига зарба берган.

Эртаси куни қўшни хонадон эгаси эшикда қон доғларини кўрган ва уй эгасига телефон қилган. Уй эгаси ичкарида мурдани кўргач, 102га қўнғироқ қилган.

ИИББ хабарига кўра, кўрик пайтида хонадонда яқинда бўлиб ўтган интим муносабатларни исботловчи далиллар аниқланган. Жиноий иш қўзғатилган. Гумондор, хабарда айтилишича, «огоҳ таксичи» ёрдамида топилган.

    Бошқа янгиликлар