АсосийJamiyat

АОКА директори: "Журналистга ҳужум қилган ҳоким ўринбосари ишдан олинди"

'АОКА директори: "Журналистга ҳужум қилган ҳоким ўринбосари ишдан олинди" 'ning rasmi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бу ҳақда маълум қилди.

"Хабарингиз бор, бугун "Kun.uz" мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз лавозимидан озод қилинди.

Шу муносабат билан биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради" дея маълум қилган Комил Алламжонов.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: Кун.уз мухбирларига Олмазор туманининг эндиликда собиқ «замҳокими» Абдурасул Вахабов томонидан қилинган тажовуз дастлаб Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан «ҳеч қандай жиноят аломатлари йўқ» тамғаси остида «ёпти-ёпти» қилинган эди.
Ҳоким ўринбосари Кун.уз мухбирларини ўта оғир жиноят — ҳокимият вакилини пора эвазига оғдириб олишга уринишда айблаб чиққан эди. Бу айблов жиддий тарзда текширилиши талаб этилса-да, Олмазор туман прокуратураси журналист Р.Исроиловнинг бу борадаги даъвосини ҳаттоки ўрганмаган эди.
Бироқ, ҳақиқат қарор топди. А.Вахабов ишдан олинди. Агентлик бош директори Комил Алламжоновнинг юқоридаги муносабати ана шундан далолат.

    Бошқа янгиликлар