Божхона органлари ходимлари гиёҳванд моддалар савдосига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказган тезкор тадбири давомида марихуана гиёҳвандлик моддасининг ғайриқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Ғиждувон туманида ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ж.Ш. тезкор гуруҳвакиллари томонидан тўхтатилиб, автомашинаси тегишли тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситасининг олд йўловчи ўриндиғи остига 8 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган умумий оғирлиги
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.