АсосийJinoyat

Қидирувдаги шахс топилиб, унга чора кўрилди

'Қидирувдаги шахс топилиб, унга чора кўрилди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг ижро варақасига асосан, фуқаро И.Хўжамқулов бир нафар фарзанди учун фуқаро М.Алматова фойдасига алимент тўлаши белгиланган.

Аммо, қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўламади. Боз устига қарздор яшаш жойидан номаълум жойга кетиб қолди. И.Хўжамқуловга нисбатан қидирув эълон қилиниб, тезкор қидирув тадбирлари натижасида топилди ва Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлимига келтирилди.

Қарздор И.Хўжамқуловнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 24 миллион сўмдан ошиб кетган. Шунга кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда қарздорга нисбатан суд томонидан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд И.Хўжамқуловга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасининг 1-қисмида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган, деб топди ва унга шу модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар