АсосийSiyosat

Халқаро конференцияда ядро ва радиация хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди

'Халқаро конференцияда ядро ва радиация хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Жорий йил 24-27 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти томонидан ташкил этилган Ядро физикаси институтининг ВВР-СМ русумидаги тадқиқот реакторининг 60-йиллигига бағишланган “Ядро физикаси ва ядровий технологияларнинг ҳозирги замон муаммолари” (“Modern Problems of Nuclear Physics and Nuclear Technologies”) мавзусида анъанавий 9-Халқаро конференция бўлиб ўтди.

Бугунги кун фанида элементар зарралар ва атом ядроси физикаси, ядровий технологиялар ва ядровий энергетика, конденсирлаган ҳолат физикаси илмий йўналишларида эришилган натижалар ва уларнинг истиқболлари ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш ва бу масалалар атрофида дунё олимлари ҳамжихатлигини кучайтириш конференциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

4 кун давом этган конференция ишида элементар зарралар ва атом ядроси физикаси, ядровий технологиялар ва ядровий энергетика, конденсирланган материаллар радиацион физикаси, ядровий ва радиациявий хавфсизлик каби масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу халқаро конференцияда дунёнинг 18 мамлакатидан, хусусан, Туркия, Австрия, Корея, Австралия, Италия, Белгия, Индия, Гонконг, Германия ва Буюк Британия, МДҲ давлатлари - Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон ва Озарбайжондан 180 нафарга яқин олимлар иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар