АсосийИҚТИСОДИЁТ

Сурхондарёда сел сув омбори қурилади

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга...

'Сурхондарёда сел сув омбори қурилади'ning rasmi

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди, деб хабар берди sputniknews-uz.

“Бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ томонидан 13,15 млн. куб метр ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши назарда тутилган “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин”, - дейилган ҳужжатда.

Қарорга техник-иқтисодий ҳисоб-китобларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари илова қилинган. Унга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 30 млн. доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади. Суғориладиган майдон – 6,6 минг га. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2023 йил 30 апрель деб белгиланган.

Шунингдек, 10 кишидан иборат сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш кўзда тутилган.



    Бошқа янгиликлар