Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро Ж.Т. авиакассасида кассир-диспетчер лавозимида ишлаган даврида, фуқаро К.М.нинг ишончига кириб, унга Италия давлатига учиши ва Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипталарни расмийлаштириб берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов ўзининг телеграм каналида маълумот бермоқда.
Бунинг учун фуқародан 1.300 АҚШ долларини олиб, сўнг унинг Ўзбекистонга қайтиши учун сотган авиачиптасини “Габриэль” электрон тизимига топшириб, 1.300 АҚШ долларидан 8,0 млн. сўмни нақд пул шаклида ечиб олиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.
Фуқаро К.М. Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси бекор қилинганлиги сабабли 8,0 млн. сўмга яна авиачипта харид қилиб, қайтиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.