Айни дақиқаларда Самарқандда ЕХҲТнинг Вена шаҳридаги иштирокчи давлатлар доимий вакиллари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, журналистлар ва блогерлар иштирокида «Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги масалалари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Халқаро анжуманда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилиняпти.
Тадбирда Агентлик раҳбари Комил Алламжонов, Агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.










