1

“Сабот” бадиий фильми Индонезиядаги халқаро кинофестивалда иштирок этади

МАДАНИЯТ 11.10.2019, 14:04
“Сабот” бадиий фильми Индонезиядаги халқаро кинофестивалда иштирок этади

Кинорежиссёр Рашид Маликов “Сабот” бадиий фильми билан Индонезияда бўлиб ўтадиган халқаро кинофестивалга таклиф этилди.

"Сабот" фильми ҳақида  

 

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган “Сабот” фильмида Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиш арафасидаги давр – 1980-йиллар воқеалари тасвирланган, қорақалпоғистонлик собиқ байналмилал жангчининг хотиралари, ўй-хаёллари, кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади. Инсоннинг қатъияти, метин иродаси ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу картина халқаро кинофестивалларда томошабинларни бефарқ қолдирмай келяпти.

Картинанинг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри Рашид Маликов. Саҳналаштирувчи оператор Баҳодир Йўлдошев. саҳналаштирувчи рассом Дониёр Абдураҳмонов. Фильмда бош ролларни Карим Мирҳодиев, Нигора Каримбоева, Сайдулла Мўлдахонов, Бекзод Ҳамроев, Зулхумор Мўминова каби актёрлар ижро этган.  

“Сабот” бадиий фильми 2018 йил Россияда ўтган “Волоколамск чегараси” (“Волоколамский рубеж”) XV халқаро ҳарбий-ватанпарварлик фильмлари кинофестивалида бош совринга муносиб топилган. Мазкур картина бир қатор хорижий фестивалларга тақдим этилган бўлиб, 2018 йилнинг апрель ойида 40-Москва халқаро кинофестивалида ҳам муваффақият қозонган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1