1

Европа Иттифоқи Туркияга қарши санкция қўллашни муҳокама қилди (Видео)

ДУНЁ 15.10.2019, 11:39
Теглар: Видео
Европа Иттифоқи Туркияга қарши санкция қўллашни муҳокама қилди (Видео)

Европа Иттифоқи турк ҳарбийларининг Сурия шимоли-шарқига жойлаштирилишига нисбатан ўз жавоб чораларини қўлламоқчи, деб хабар берди Euronews.com нашри

Люксембургдаги учрашувда ЕИ ташқи ишлар вазирлари Туркияга қарши турли кўринишдаги санкцияларни қўллаш масаласини муҳокама этишди. Иттифоқнинг ташқи сиёсий масалалар бўйича олий комиссари бу каби чораларни қўллаш маълум вақт талаб этишини таъкидлади. Айрим вазирлар эса Туркия билан мудофаа ва хавфсизлик йўналишларидаги ҳамкорликни қисқартириш лозимлигини таъкидлашмоқда. 

“Туркия ҳарбий операциясини тўхтатиш жуда қийин, қолаверса, бу билан Европа Иттифоқи шуғулланмайди. Бироқ биз қурол етказиб беришга тақиқ қўйишимиз мумкин”, дея таъкидлади Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг. Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок эса Туркияни қўшни давлат ҳудудига бостириб кириб, халқаро ҳуқуқ нормаларини бузаётганликда айблади. 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1