АсосийJinoyat

“Sevimli” телеканали Самарқанддаги боғчаларнинг ёлғонини фош қилди

'“Sevimli” телеканали Самарқанддаги боғчаларнинг ёлғонини фош қилди'ning rasmi

2019 йил 11 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг 80, 98 ҳамда 106-сонли мактабгача таълим муассасаларида 12 нафар тарбияланувчилари захарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳамда шу жараёнда вилоят ДСЭНМ томонидан қайд этилган МТМ фаолиятлари вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

14 октябрь куни эса “Sevimli” телеканали орқали юқоридаги МТМларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлигига қарамасдан фаолият юритаётганлиги ҳақида танқидий лавҳа эфирга узатилди. 

Ушбу маълумотлар прокуратура томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу МТМлар 12.10.2019 йил куни қисман болаларни қабул қилиб, фаолият юритганликлари аниқланди.   Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Хусусан, шаҳар ДСЭНМ томонидан 98 ва 106-сонли МТМлар фаолиятни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги қарорлари, кечикиб МТМ раҳбарларига тақдим қилинганлиги сабабли қисман фаолият юритган. 

Юқоридагиларга кўра, Самарқанд шаҳар прокурори томонидан вилоят ДСЭНМ бош врачи ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи номига 2 та тақдимнома киритилди.

    Бошқа янгиликлар