1

Навоий кўчада аслида нима бўлганди?

ЖАМИЯТ 16.10.2019, 10:01
Навоий кўчада аслида нима бўлганди?

2019 йил 14 октябрь куни телеграмм мессенджеридаги “Борода” каналига “ЙПХ ходими билан жанжал” номли видеолавҳа жойлаштирилган. Ушбу видеолавҳага Ички ишлар мабуот хизмати томонидан ойдинлик киритилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълумотига кўра, видеолавҳада акс этган ҳолат шу йилнинг 20 май куни соат 13:30ларда пойтахтнинг Абай-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Воқеа содир бўлган жойда йўл-патруль хизмати ходими ҳеч ким билан жанжаллашмаган. Аксинча, “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси ва у билан бирга бўлган ўртоғи “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси билан ўзаро келиша олмай, бир-бирларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жамоат жойида муштлашганлар.

Мазкур уч нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига мувофиқ баёномалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани маъмурий судига юборилган.

Ўз навбатида, 2019 йилнинг 18 июнь куни Шайхонтоҳур тумани маъмурий суди А.А., Ш.Х. ва Б.Х.ларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (“Майда безорилик”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1