АсосийDunyo

Европа Иттифоқи АҚШни Boeing компаниясига преференциялар ажратаётганликда айбламоқда (Видео)

'Европа Иттифоқи АҚШни Boeing компаниясига преференциялар ажратаётганликда айбламоқда (Видео)'ning rasmi

Жаҳон савдо ташкилоти АҚШга Европа Иттифоқининг маҳсулотлари ва хизматларига 7,5 миллиард доллар миқдорида божлар киритишга рухсат берди. Бу ҳақда Euronewsнашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Буюк Британия, Германия, Испания ва Франция Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид равишда Airbus корпорациясига субсидия ажратиб келган. Томонлар ўртасидаги ушбу масаладаги тортишув 15 йилдан буён давом этиб келаяпти. Ўз навбатида эса Европа Иттифоқи Қўшма штатларни Boeing компаниясига преференциялар ажратаётганликда айбламоқда ва бунинг учун АҚШга нисбатан жавоб чораларни қўллаш ниятида. 

Бундан аввал расмий Вашингтон 18 октябрь кунидан эътиборан ЕИдан етказилаётган самолётларга божларни 10 фоизга, қатор саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эса 25 фоизга оширишни маълум қилган эди. Ҳозирда АҚШнинг ЕИ билан савдо балансидаги дефицит жудда катта. Бу эса Американинг Европага экспорт ҳажми Европа маҳсулотларининг Қўшма Штатларга импортидан кам эканлигини англатади.     

Бошқа янгиликлар