1

Самарқанд шаҳри куни кенг нишонланди

ЖАМИЯТ 19.10.2019, 21:52
Теглар: ​Самарқанд
Самарқанд шаҳри куни кенг нишонланди

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур бобомизнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва 18 октябрь Самарқанд шаҳар куни деб белгиланган эди. Шундан буён ушбу кун вилоятда кенг нишонланади.

Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари янграб барчани байрамга чорлади. Асосий тадбирлар экомарафон билан бошланди. “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остида ўтказилган ушбу “ARAL MARATHON” халқаро экологик марафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган минглаб фуқаролар иштирок этишди.

Вилоят жамоатчилиги вакиллари Соҳибқирон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар. Бу ерда ўтган буюк аждодларимиз руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйилди.

Самарқанд шаҳри куни тадбирлари доирасида шаҳардаги 7 та маскан – Кимёгарлар қўрғони, Фарҳод ва Сўлим шаҳарчаларида, Регистон майдони, Ислом Каримов кўчаси ҳамда Алишер Навоий, “Ёшлик” номли маданият ва истироҳат боғлари, Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдон ва бошқа жойларда оммавий халқ сайиллари, маданий-маърифий тадбирлар, танловлар ва таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари бўлиб ўтди. 

Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида ўтказилган сайилда 150 килограммлик ош дамланди.

Байрам тадбирлари доирасида Алишер Навоий кўчасида “Табиат саховати” ярмаркаси очилди. Унда вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қайта ишланган истеъмол моллари савдоси ўтказилмоқда. Мазкур ярмарка 20 октябрга қадар давом этади.

Шарҳлар

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Самарқандда "Сobalt" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

01.05.2024, 14:46

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган 8...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1