Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева давлат вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят ҳокимликларига тайинланган матбуот хизмати раҳбарларини эълон қилди:
“Агентлигимиз томонидан тавсия этилиб, вазирлик ва идораларга тайинланган матбуот котиблари билан танишинг.
Уларнинг мавқеи ташкилот раҳбари ўринбосарига тенглаштирилган ҳамда раҳбарнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомидадир. Ушбу мутахассисларга ишонч билдирилди. Ўйлаймизки, улар буни оқлашади. Баҳони эса ҳар чорак якунида эришилган натижалар ва котибларнинг матбуот билан ишлаши самарадорлигига қараб берамиз. Охир-оқибат давлат органлари ҳамда ташкилотлар очиқлигини таъминлайдиган шаффоф тизимни барибир яратамиз!” — деган Мирзиёева.









