1

Ўзбекистон ва Хитой ишбилармонлари учун виза жараёнлари соддалаштирилди

СИЁСАТ 28.10.2019, 12:40
Ўзбекистон ва Хитой ишбилармонлари учун виза жараёнлари соддалаштирилди

Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доира вакилларига 6 ойгача бўлган кўп марталик виза берилади. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизматининг хабар бермоқда

Келтирилишича, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ишбилармон доира вакиллари учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди.

Битимга кўра, ҳар бир томон 5 иш куни ичида муддати 6 ойгача бўлган кўп марталик ишбилармонлик визаси беришга мажбурдилар.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун: 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун белгиланган тартибда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1