1

Дилшод Кенжаев мактабларда давлат мадҳиясининг зарурати ҳақида гапирди

ЖАМИЯТ 28.10.2019, 20:01
Теглар: Мактаб, мадҳия
Дилшод Кенжаев мактабларда давлат мадҳиясининг зарурати ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги мактабларда II чоракдан бошлаб дарслар давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланиши ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, блогер бу борада ўз муносабатини билдирди. Бугун Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев мактабларда давлат мадҳиясининг зарурати ҳамда дунё тажрибаси ҳақида гапирди:

“Ўзбекистон тараққиёти ҳамда барқарорлигида Давлат рамзларининг ўрни беқиёс. Ватанимиз Байроғи, Герби, Мадҳияси - катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир. Инсоният тарихида Ватан рамзлари доимо ғурур ва ифтихор, улуғ ва муқаддас саналганки, улар учун одамлар жонларини фидо қилганлар. Улар фуқароларни бир мақсад йўлида бирлашишга ундаган. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ҳисобланган. Чунки улар миллатнинг тарихи, бугуни ва келажагини ўзида акс этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Халқ таълими вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши бўйича тавсияси бугун жамиятимизда вужудга келган маънавий эҳтиёжни ўз вақтида қондиришга қаратилгандир. Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда маънавият ўчоқлари, зиё маскани бўлмиш – мактабларнинг аҳамияти жуда катта эканлиги бу бугунги кун ҳақиқатидир.

Жамиятнинг барча аъзоларини ягона байроқ остига бирлаштирувчи воситалар бор. Ўзбекистон мадҳияси ҳам ана шундай асосий ва бирламчи воситалардан биридир.

Бугун кўплаб мамлакатларда давлат мадҳияси айнан мактабдан бошлаб ўргатилади ва куйланади.

Масалан, Туркия Республикасида мактабларда машғулотлар давлат мадҳиясини куйлаш ва давлат байроғини кўтариш билан бошланади, Ҳиндистонда эса ҳар куни соат 9:00 да ўқувчилар саф тортишиб давлат мадҳиясини куйлашади ва давлатга содиқлиги бўйича қасамёд қилишади.

Қўшни Қозоғистон Республикасининг шарқий ва ғарбий ҳудудларидаги давлат мактабларида бир неча йиллардан буён машғулотлар ўқувчиларнинг жўр бўлиб мадҳия куйлашидан бошланади.

Канада миллий мадҳияси ҳар куни барча давлат мактабларида ва кўплаб хусусий мактабларда, шунингдек болалар боғчаларида янграйди. Болалар тик турган ҳолда мадҳияни куйлаши ёки тинглаши мумкин.

Хитой Халқ Республикасида ҳар душанба куни соат 8:00 да ўқувчилар стадионга давлат байроғини тантанали кўтариш маросимига саф тортиб, миллий мадҳияни куйлашади.

АҚШда аксарият мактаб ва болалар боғчаларида ҳар куни давлат ва штат байроғини кўтариш бўйича тантанали тадбир бўлиб ўтади, тадбир жараёнида давлат мадҳиясини айтиш мажбурий бўлмасада, ўқувчилар мадҳия куйлашади, айрим штатларда эса байроққа содиқлиқ бўйича қасамёд ҳам ўқишади. 2005 йилда Мусиқий таълим миллий ассоциацияси мактабларда ватанпарварлик қўшиқларини кенг тарқатиш мақсадида “Миллий мадҳия” лойиҳасини амалга ошира бошлади, ушбу кампанияни ўтказишга асосий сабаб ижтимоий сўровномлар натижасида 61% америкалик миллий мадҳиянинг барча сўзларини билмаслиги аниқланганлиги бўлди.

Россия Федерациясининг кўплаб регионларида машғулотлар олдидан ўқувчилар давлат мадҳиясини куйлашади ва бу жараённи фуқаролар ўқувчиларнинг мадҳия матнини билишига кафолат ҳамда ватанпарварлик туйғусини сингдиршнинг энг гўзал наъмунаси деб билишади.

Японияда ҳам гарчи мадҳия айтиш мажбурий бўлмасада айрим мактабларда машғулотлар бошланишидан аввал давлат байроғи миллий мадҳия садолари остида кўтарилади. Албатта, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Ўқувчилар онгига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш - Давлат мадҳиясини куйлатиш билангина чекланмайди, таълим-тарбия жараёнида кўплаб бошқа воситалар ва усуллар қўлланилади. Аммо, Давлат рамзларига ҳурмат ватанпарварлик тарбиясининг пойдевори ҳисобланади”.

Шарҳлар

Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

02.08.2022, 12:01

Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи мардикорми?” номли тарқалган хабар юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси  ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги...
Хитойда кучли қор бўронлари кузатилди. Мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилди

27.11.2021, 00:44

Хитойнинг шимоли-шарқидаги провинцияда кучли қор бўронлари содир бўлди. Бу ҳақда the watchers хабар берди. Қайд этилишича, қор бўронлари Хэйлунцзян ва Цзилинь провинцияларида кузатилган. Об-ҳавонинг кескин ўзгариб кетиши оқибатида Харбин,...
Мактаб қабулидаги янги тизим хатоларини тўғирлай оладими?

03.09.2021, 15:24

Коррупция – мудҳиш иллат, айниқса у таълим тизимини ўз чангалига олса, икки карра фалокат. Яқин-яқингача коллеж-у университетлар у ёқда турсин, боғча-мактабга кириш ҳам “қистир-қистир”ларсиз битмас...
1-синфга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди

05.07.2021, 18:35

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими – my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва ариза юбориш жараёни 5 июлдан 20...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1