Москвадан Тожикистоннинг Кўлоб шахрига учаётган "Ураль авиалинияси" самолёти Тошкентга фавқулодда қўндирилган.
Самолёт кучли туман сабабли Тошкент вақти билан соат 06:11 да Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт Кўлоб шаҳрига соат 07:20 да қўниши керак эди.
Айни пайтда йўловчилар захира йўлакка олинган ва учиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Йўловчилар самолёт бортида», — дейилади хабарда