1

94 та iPhone 6’ни танасига боғлаб Хитойга олиб киришга уринган киши қўлга олинди

HI-TECH 14.01.2015, 09:29
94 та iPhone 6’ни танасига боғлаб Хитойга олиб киришга уринган киши қўлга олинди

Хитой расмийлари ўз танасига 94 та iPhone 6 смартфонини боғлаган ҳолда мамлакатга олиб киришга уринган эркак қўлга олинди, деб хабар бермоқда daryo.uz «LookAtMe.ru»га асосланиб.

Гонконглик эркак ўз танасига смартфонларни пластик пакетлар ва скотч ёрдамида ёпиштирган. Унинг «нотабиий юриши, эгилмаётган тиззалари ва ҳаддан ташқари тўғри бели»ни пайқаган божхоначилар қўлга олиб, барча iPhone’ларни мусодара қилган.

Хитойда iPhone 6’ни сотишга рухсат берилган бўлса-да, смартфонларни доимий равишда Хитойга ноқонуний равишда олиб киришга уриниш учраб туради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1