АсосийJamiyat

Президент мактаби ўқувчилари илк олтин медални қўлга киритди

'Президент мактаби ўқувчилари илк олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

 Халқаро олимпиадалар ташкилоти билан ҳамкорликда  мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртасида жорий йилнинг октябрь ойида “SEAMO-2019” Жанубий-Шарқий Осиё математика  олимпиадаси ўтказилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилмоқда.

Олимпиада натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси Муҳаммадризо Мажидов
ва 9-синф ўқувчиси Усмон Юсупов SEAMO математика олимпиадасининг саралаш босқичида олтин медални қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, Президент мактаблари мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган. Илк Президент мактаби жорий йилнинг 10 сентябрида Тошкент шаҳрида иш бошлади.

Юртбошимиз Ш.Мирзиёев Президент мактаблари – юртимизда таълим сифатини оширувчи локомотив вазифасини бажариши кераклигини ҳамда халқимизнинг улуғвор ва олижаноб орзу-ниятларини рўёбга чиқаришда барчага намуна бўлишини таъкидлаган эди.

Президент мактаби ўқувчилари ана шундай ишончни оқлаб, илк бор иштирок этган мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритди.

Ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқларга эришиши Президент мактабларининг асосий синовларини “Cambridge Assessment International Education” мутахассислари томонидан холислик ва адолатли ўтказилганлигидан далолат беради.

Бошқа янгиликлар