6 ноябрь куни Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади, дея хабар беради “Toshkent shahar ETK” AJ Матбуот хизмати.
Хусусан туманнинг “Миршаропова” маҳалласи худудидаги 215-сонли мактаб, “Миршаропова”, “Алиева”, “Фарғона йўли”, “Фарғона йўли 3-тор”, “Табибий”, “Табассум” кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр вақтинча ўчирилади.
Шунингдек, туманнинг “Янгиобод” маҳалла худудида жойдашган 1906-сонли паст кучланишли трансформатор пунктида ва юқори кучланишли ВЛ -0,4 СИП ҳаво электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли соат 09:00 дан 17:00 га қадар “Янгилик”, “Миршаропова”, “Алиева”, ҳамда “Катта Янгиобод” кўчаларидаги аҳоли хонадонларида ҳам электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.
Тошкент шаҳар ЭТК келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сураган.