1

Танзилла Норбоева собиқ ўринбосарини янги лавозими билан табриклади

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 16:39
Теглар: Табрик
Танзилла Норбоева собиқ ўринбосарини янги лавозими билан табриклади

7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева фейсбукдаги саҳифаси орқали собиқ ўринбосарининг прокуратура органларига қайтиши муносабат билан табриклади. 

"Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар даврида аёлларнинг юқори, яъни қарорларни қабул қилиш даражасида иштирок этишини таъминлашда юқори лавозимларга тайинланиши айниқса муҳимдир.

Ўйлайманки, Светлана Артикованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланиши мамлакатимизда эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганининг яққол далилидир.
Амалий фаолиятимдан келиб чиққан ҳолда айтишим мимкинки, гендер тенглиги таъминланиб, аёлларнинг мартабаси ўсиши учун шароитлар яратилаётган тизимларда иш самарадорлиги ва кўрсаткичлари юқори бўлади.

Ҳурматли Светлана Боймирзаевна!
Самимий табрикларимни қабул қилинг!
Сизга ушбу муҳим давлат лавозимида куч- ғайрат, фаолиятингизда ўзингизга хос қатъийлик билан мамлакатимиз равнақи йўлидаги келгуси ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!", дейди ўз саҳифаси орқали Танзилла Норбоева.

Шарҳлар

Самимий қутловлар: Хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли жамоат арбоблари Шавкат Мирзиёевни табрикламоқда

06.11.2021, 23:26

Мамлакатимизда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар,...
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

30.09.2017, 09:23

Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Ўзбекистонда кенг нишонланадиган Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларга ўз табригини йўллади. Табрик матни ЎзАда эълон қилинди. Қадрли...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1