АсосийЖамият

Сохта Италия паспортли эронликлар юртимизга киришга уринди

 Жорий йилнинг 3 ноябрь куни И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Истанбу...

'Сохта Италия паспортли эронликлар юртимизга киришга уринди'ning rasmi

 

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича пойтахтимизга келган ана шундай бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида қарийб 60 дан ортиқ хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз тартиб жорий қилинди. Афсуски бундай яратилаётган имкониятлардан ўзининг қинғир ишлари йўлида фойдаланаётган айрим шахслар ҳам учрамоқда.

Бир гуруҳ “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича келганларнинг Италия давлатига тегишли фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахслар аслида Эрон Ислом Республикаси фуқаролари эканлиги маълум бўлди. Уларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чора кўрилди.

Бошқа янгиликлар